«Ерни пахтадан бўшатишдан олдин кластер менга таклиф бериши керак» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти фаоллари билан учрашувда кластерлар халқ учун манфаат келтириши кераклиги ҳақида гапирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Сирдарёда 7,5 минг гектар ерни пахтадан бўшатишга тайёрлигини билдирган.

«Кластер ким бу? Президентнинг вакили. Иқтисодчиларим Сирдарёда 7,5 минг гектар ерни пахтадан бўшатиб, 25-50 сотихгача тарқатиб берсангиз, бу ишларни қила оламиз деяпти. Мен тайёрман. Лекин ерни пахтадан бўшатишдан олдин кластер менга айтиши керак: ‘Мен жаноб президент, келгуси йил тўртта кўсакни кўпайтираман, ўғитни кўпроқ бераман, илмга кўпроқ эътибор бериб, шудгорни вақтида қиламан. Сиз 5 центнерга кўпайтир десангиз, мен 6 центнерга кўпайтираман.

Мен шу 6 центнернинг ерини олиб, мисол учун Боёвут, Гулистон, Сирдарё ёки Сайҳунобод халқига бемалол тарқатиб беринг. Мен сининг вакилингиз, кластер бўлиб шуни таъминласам, кейинги йил кетаман ёки шуни қиламанʼ. Адолатданми шу? Адолатдан!», — деган давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев катта-катта марралар қўйилмаса, юқори натижага эришиб бўлмаслигини таъкидлаган.

«Гулистонни кўчасига ънур кирди, свет кирдиʼ, деб қарсак чалиб юраверамиз. Ҳар бир хонадоннинг ичига нур кириши керак. Халқимизнинг ўзи манфаат кўриши керак. Сирдарёда чуқур ишлаш 25 фоиз, ҳали 75 фоиз ресурс турибди. Бу дегани Сирдарё халқини ишчи жойи кутиб турибди. Шуни ким қилади? Президент вакиллари қилади. Қачон қилади? Бугун қилади, эртага кеч бўлади», — дея қайд этган давлат раҳбари.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Сайхунобод туманидаги «Политекс Сирдарё» пахта-тўқимачилик кластери корхонасини бориб кўргани тўғрисида хабар берилганди. Давлат раҳбари корхонанинг ип-калава ишлаб чиқариш жараёни билан танишган, ишчилар билан мулоқот қилган.

Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди