ЕТТБ Ўзбекистон энергетика тизимини такомиллаштиришга қарийб 50 млн доллар ажратади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистон Миллий электр тармоқларига янги электр узатиш линияси лойиҳасини амалга ошириш учун 47,1 миллион доллар кредит ажратади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ажратилган кредит эвазига Хоразмнинг Саримай ҳамда Бухоро вилоятининг Жанкелди қишлоқлари ўртасида электр узатиш линияси қурилади.

Натижада қайта тикланадиган энергия манбаларини Ўзбекистон энергетика тизимига янада интеграциялаш имкони яратилади.

Шунингдек, бу мавжуд электр узатиш линияларидаги юкни мувозанатлаштириш ҳамда мамлакат шимолий ва жануби-ғарбий ҳудудларида электр таъминоти муаммоларини бартараф этишга ёрдам беради.

Банк Ўзбекистон нафақат Марказий Осиёдаги энг кўп аҳолига эга давлат, балки барқарор инфратузилма ечимларига муҳтож бўлган энг тез ривожланаётган иқтисодиёт эканлигини таъкидламоқда.

«Банкимиз бундай лойиҳаларни молиялаштириш орқали ушбу ўсишни қўллаб-қувватлашга тайёр», — деди ЕТТБ биринчи вице-президенти Юрген Ригтеринк.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон метан эмиссиясини камайтириш бўйича «Глобал Мажбурият тўғрисида»ги ташаббусга қўшилгани ҳақида хабар берилганди. Маълум бўлишича, Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонга метан эмиссиясини камайтириш дастурини ишлаб чиқишга ёрдам беради. Ўзбекистон бу келишувга қўшилган Марказий Осиёдаги иккинчи давлат бўлган. Шунингдек, ЕТТБ ҳамда Молия вазирлиги ва Давлат хусусий шериклигини ривожлантириш агентлиги ўртасида Ўзбекистон давлат хусусий шериклик лойиҳаларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш юзасидан мандат битими имзоланганди.

Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди