«Конституцияга ўзгартириш киритишга шошилмаслик керак» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев 6 октябрь куни Сирдарё вилоятининг Сайҳунобод туманидаги йиғилишда Конституцияга ўзгартириш киритиш борасида шошилмаслик кераклигини яна бир бор таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбарининг айтишича, 1 августгача Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича 150 минг таклиф келиб тушган.

«Бу одамларимиз эртанги кунга бефарқ эмаслигидан далолат. Муаллимлар, олимлар, тадбиркорлар, нуронийлар ва ҳоказо, ҳаммаси ўзининг йўналиши бўйича жамиятда қандай раҳбарият бўлишидан қатъий назар қонун, Конституция мени ҳимоя қилсин деяпти. Шунинг учун ҳам 1 августдан кейин ҳам муҳокама тугаган бўлсада комиссия ишлаяпти, ундан кейин ҳам 2,5 мингта таклиф тушди. Эндиям бўлса, мукаммал, халқчил, халқнинг дардига кафолат бўладиган Конституцияни яратиш учун шошилмаслик керак», — дея таъкидлаган Президент.

Шунингдек, давлат раҳбари очиқ бюджет масаласига ҳам тўхталиб ўтган.

«Одамларимиз очиқ бюджет бўйича ўрганиб олдими? Адолат бўлса, жамиятда ўзгариш бўляпти, тўғрими? Ҳеч ким аралашмаяптику? Тасаввур қилинглар энди, ҳар бир берган пулимиз очиқ бюджет бўлиб, одамлар қўл қўйса? Менга қандай яхши бўларди. Ўн карра кўп адолат бўларди, пул эса ўн беш карра қисқарарди. Халқ ‘бу менинг Конституциямʼ деб қабул қилиши учун керак бўлса халқ билан яна бир марта маслаҳатшамиз. 150 минг таклифда ‘Бу тўғри ёки нотўғри. Буни қабул қиламиз ёки қабул қилмаймиз. Нимага қабул қиламиз ёки қилмаймизʼ, дея одамларга жавоб бериш керак.

Шундай замон ҳам келяпти, мени ҳам эшитишди деган фикр бўладими? Мен ўйлайманки бу шошилмасак тўғри бўлади», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 20 июнь куни Конституциявий комиссия йиғилишида Конституцион ўзгаришлар бўйича реферндум ўтказишни таклиф қилганди. Давлат раҳбари ўзгаришлар референдум орқали амалга оширилса, бош қонун ҳақиқий халқ Конституцияси бўлишини айтган. 31 август куни эса Шавкат Мирзиёев янги Конституция умумхалқ референдуми асосида қабул қилинишини айтганди.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди