Кремль Украина президентининг Россияга «олдини олувчи зарбалар» ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украина президенти Владимир Зеленскийнинг «олдини олувчи зарбалар»ни бериш ҳақидаги гапларига муносабат билдирди, деб хабар беради «РИА Новости».

Фото: Украина президентининг офиси

Зеленский видеоалоқа орқали ўтказилган Австралиянинг Лоуи институтидаги чиқиши давомида НАТО Россиянинг «ядровий зарбани амалга оширишини кутмасдан», ҳужумнинг олдини олувчиларни зарбаларни амалга ошириши кераклигини маълум қилган.

«НАТО нима қилиши керак? Россияни ядровий қуролдан фойдаланиш имкониятини йўққа чиқариш», — деган Украина президенти.

Ўз навбатида Кремль вакили Зеленскийнинг ушбу фикрларига жавоб қайтарган. «Уларни АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқининг қандайдир муносабатисиз қолдириш мумкин эмас. Зеленскийнинг баёноти — жаҳон урушини бошлашга чақирувдан бошқа нарса эмас», — деган Песков.

Зеленскийнинг баёноти ва Кремлнинг жавоб реакциясидан кейин вазиятга Украина президенти матбуот котиби ойдинлик киритган. «Россияда олдини олувчи зарбани бериш илтимоси 24 февралга қадар бўлган даврга тегишли», — дея таъкидлаган у.

Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медеведев ҳам вазиятга муносабат билдирган. «Бу аҳмоқ ўз халқи ва бошқалар учун янада кўпроқ фалокатни юзага келтирмасидан психиатрлар унинг бошида олдини олувчи трепанация ўтказиши керак», — деган Россия собиқ президенти.

Эслатиб ўтамиз, Донбасс республикалари, шунингдек, Россия назорати остида бўлган Херсон ва Запорожье вилоятлари ҳудудлари 19 сентябрь куни Россия таркибига қўшилиш бўйича референдум ўтказиш ниятида эканини маълум қилганди. 21 сентябрь куни Владимир Путин Россия ушбу ҳудудлар аҳолиси маъқуллаган қарорни» қўллаб-қувватлашини эълон қилган. «Катта еттилик» давлатлари Кремль референдумлари ва сафарбарликни қоралаган. АҚШ президенти Жо Байден эса ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожьедаги референдумлар сабаб Россияга санкциялар ваъда қилган.

Зилзилалар оқшоми. Туркия ва Суриядаги кучли ер силкинишлар
Янгиликлар21:02 | 6.2.23
Зилзилалар оқшоми. Туркия ва Суриядаги кучли ер силкинишлар
Ўзбекистонда кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжуд эмас — ФВВ
Янгиликлар19:35 | 6.2.23
Ўзбекистонда кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжуд эмас — ФВВ
Қозоғистонда кузатилган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Янгиликлар18:32 | 6.2.23
Қозоғистонда кузатилган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Амрилло Иноятовнинг гаплари коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди
Янгиликлар18:15 | 6.2.23
Амрилло Иноятовнинг гаплари коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Янгиликлар17:41 | 6.2.23
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Янгиликлар17:07 | 6.2.23
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

Муҳим хабарлар

Зилзилалар оқшоми. Туркия ва Суриядаги кучли ер силкинишлар

21:02 · 06.02.2023

Ўзбекистонда кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжуд эмас — ФВВ

19:35 · 06.02.2023

Қозоғистонда кузатилган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

18:32 · 06.02.2023

Амрилло Иноятовнинг гаплари коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди

18:15 · 06.02.2023

«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times

17:41 · 06.02.2023

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

17:07 · 06.02.2023

Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади

16:51 · 06.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

16:39 · 06.02.2023

АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

16:33 · 06.02.2023

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

15:59 · 06.02.2023