Лукашенко Беларусда нархларни оширишни тақиқлади

Александр Лукашенко 6-октябрдан Беларусда нархларни оширишга тақиқ жорий этишни буюрди, деб хабар беради «БелТА».

«6 октябрдан бошлаб ҳар қандай нархларни ошириш тақиқланади. Шундай қилиб, нархлар бир кечада кўтарилмайди. Бугундан бошлаб нархларни ошириш тақиқланади. Бухгалтерия ҳисоби билан шуғулланадиган одамнинг баъзи ҳисоб-китобларни қайта амалга оширишидан Худонинг ўзи сақласин», — деган Лукашенко ҳукуматнинг иқтисодий блоки билан учрашувда.

Лукашенко ўз қарорини Беларусда нархлар «ўта қимматлашгани» билан изоҳлаган: «Улар шифтга уришди. Нархларни энди ошира олмайсиз. Ҳожати ҳам йўқ. Лекин истиснолар ҳам бор. Ва бу истиснолар монополияга қарши курашиш ва савдони тартибга солиш вазири ва губернаторлар назорати остида», — деган президент.

Шунингдек, Лукашенко шу фонда ҳеч бир компания бозорни тарк этмаслигини айтди. «Худо кўрсатмасин, баъзи дўконлар кетади ёки ёпилади, баъзилари офис, ресторанлар ва бошқалар. Худо асрасин. Бунинг учун жавоб берасиз», — дейилган ҳукумат вакилларига.

Лукашенко 2022 йилнинг дастлабки саккиз ойида Беларусда инфляция 13 фоиздан ошганини, ҳукумат йил охиригача инфляция 19 фоизни ташкил этишини кутаётганини айтган. У ҳукумат ва Миллий банк олдига 2023 йилгача инфляция даражасини 7-8 фоизга тушириш вазифасини қўйган.

Аввалроқ Лукашенко дунёдаги янги «қурол» номини маълум қилганди. Шунингдек, у Россияни ядро қуролидан фойдаланишга тайёр бўлишга чақирганди.

Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Янгиликлар18:54 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди