Москвада «военкомат»лар полициядан сафарбарликдан қочганларни қидирувга беришни талаб қила бошлади

Москва ҳарбий комиссарликлари полициядан сафарбарликдан бўйин товлаган шахсларни қидирувга беришни талаб қила бошлади. Бу ҳақда «Осторожна, Москва» Telegram канали хабар берди.

Қайд этилишича, Москванинг Раменский тумани ҳарбий комиссарлиги хизматдан қочаётган 25 ёшдан 46 ёшгача бўлган тўрт нафар эркакни қидириш учун полицияга ҳужжатлар юборган ва уларни қидириш ишлари бошланган.

Сафарбарлик бошланганидан бир ҳафта ўтиб, 28 cентябрь куни ҳарбий хизматга чақирилмаган шахслар Новосибирск вилоятида қидирила бошлангани маълум бўлди. Вилоят ҳарбий комиссари Евгений Кудрявцевнинг айтишича, дастлабки ҳужжатлар полицияга топширилган.

Шунингдек, октябрь ойи бошида «Осторожно, Москва» ва АSTRА нашрлари Москвада юзни таниш тизимига эга видеокузатув камералари орқали камида ўн нафар эркакнинг шахси аниқлангани, улар сафарбарликдан қочганликда гумон қилингани ҳақида хабар берилганди. Бунинг ортидан турар жой биноларининг кириш қисмида кўплаб камералар ўчириб қўйилган.

5 октябрь куни «Агора» раҳбари Павел Чиков Россия Тергов қўмитаси Пенза вилоятида ҳарбий хизматдан бўйин товлаш (Федерация Жиноят кодексининг 328-моддаси) моддаси бўйича 32 ёшли эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатганини маълум қилган.

Аввалроқ Москвадаги бир нечта полиция идорасида 21 сентябрь куни ўтказилган сафарбарликка қарши норозилик намойишларида қўлга олинган фуқароларга «военкоматга» бориш бўйича чақирув қоғозлари берилгани айтилганди. Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман сафарбарлик эълон қилди ва тегишли қарор имзоланди. У ҳарбий хизматга чақирилганлар қисмларга юборилишдан аввал мажбурий тартибда махсус ҳарбий операция тажрибасидан келиб чиқиб, қўшимча ҳарбий тайёргарликдан ўтказилишини маълум қилган.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди