Ўзбекистонда «Гаров тўғрисида»ги қонун ва Фуқаролик кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда

Олий Мажлис Сенатининг ўттиз учинчи ялпи мажлисида сенаторлар «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонунни муҳокама қилди. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

Қайд этилишича, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун билан «Гаров тўғрисида»ги қонунга ва Фуқаролик кодексига мулкий ҳуқуқларни мустаҳкамлашга қаратилган ўзгартишлар киритилмоқда.

Хусусан, «Гаров тўғрисида»ги қонунда агар гаровга қўювчининг гаров нарсаси ҳисобланувчи мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи мол-мулкнинг жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши оқибатида қонунда белгиланган асосларда ва тартибда бекор бўлса, гаровга қўювчига бошқа мол-мулк берилиши ёки тегишли товон тўланиши белгиланмоқда.

Шунингдек, мулк ҳуқуқи билан боғлиқ муносабатлар махсус қонун, яъни «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонун билан тартибга солинаётганлиги инобатга олиниб, Фуқаролик кодексининг тегишли моддаларидаги «қонун ҳужжатлари» деган сўзлар «қонун» деган сўз билан алмаштирилмоқда.

«Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши амалдаги қонунларда назарда тутилган қоидаларнинг турлича талқин қилинишининг олдини олишга ҳамда мулкка бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш ва мулкка доир муносабатларни фақат қонун доирасида тартибга солишга эришилади», дейилади хабарда.

Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

Шу билан бирга, мулкдорларнинг ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилиниши ва хусусий мулкнинг бут сақланишини таъминлаш учун қўшимча ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилади. Муҳокамалардан сўнг қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.

Эслатиб ўтамиз, август ойида «Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинганди. Ҳужжат билан ҳоким ва прокурорларнинг ер участкасини тортиб олиш ваколатлари бекор қилинган.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди