Ўзбекистонда ноқонуний ишдан бўшатилган мингга яқин фуқаро ишга тикланди

Ўзбекистонда қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 925 нафар фуқаро ишга тикланди. Бу ҳақда АОКАда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Мажбурий ижро бюроси (МИБ) органлари томонидан ўтган даврда жами 21,8 триллион сўмлик ундирувлар амалга оширилган (2021 йилнинг мос даврига нисбатан 3,7 триллион сўм кўп). Давлат фойдасига 8,5 триллион сўм, тадбиркорлик ва бошқа субъектлар фойдасига 6 триллион сўм, банкларга 5,8 триллион сўм ва фуқаролар манфаати учун 1,4 триллион сўмдан ортиқ ундирувлар бажарилган.

Шунингдек, қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 925 нафар шахс ишга тикланиб, тўланмай қолган 61 миллиард сўмлик иш ҳақлари ундириб берилган.

Эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлар учун жорий этилган «темир дафтар», «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»га 416,4 миллиард сўм ёки 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 69,1 миллиард сўм кўп маблағ йўналтирилган.

Моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 1 триллион сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирилди, шундан 9,2 миллиард сўмлик 61 та уй-жой ва 636,6 миллион сўмлик 8 та транспорт воситаси алимент олувчиларга олдиндан тўлов сифатида берилиши таъминлангани маълум қилинди.

Шу билан бирга, 20 мингга яқин ишсиз алимент тўловчи ишга жойлаштирилган ва 41 мингдан ортиқ оилаларни яраштиришга эришилган.

Аввалроқ Жиззахда қарздорликни ундиришга келган МИБ ходими калтаклангани, Бўстонлиқда ҳокимлик фуқарога 650 млн сўм тўлаб бергани маълум қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 2021 йилда йўл ҳаракати қоидабузарлиги бўйича 410 млрд сўм жарима ундирилганди.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради
Янгиликлар20:34 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Янгиликлар20:13 | 5.12.22
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото