Ўзбекистонда тиббиёт йўналишида докторантура квоталари тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги «Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2023 йилда тиббиёт ихтисосликлари бўйича таянч докторантура ва докторантура учун қабул квоталари тақсимоти тасдиқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги муассасаларда:

  • Докторантурага — 34 та;
  • Таянч докторантурага — 328 та;
  • Cтажёр тадқиқотчиликка — 16 та қабул квотаси ажратилган.

Шунингдек, мақсадли докторантура доирасида DSs йўналишига 3 та ва PhD йўналишига 12 та ўрин тасдиқланган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев магистратурада ўқиётган барча қизларнинг контракт пулларини тўлиқ бюджетдан қоплаб бериш учун ҳар йили 200 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши ҳамда докторантура йўналишида хотин-қизлар учун, ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилишини маълум қилганди. Апрель ойида эса Ўзбекистонда камида 5 йил меҳнат стажига эга бўлган аёллар ОТМларга имтиҳонсиз қабул қилиниши тўғрисида хабар берилганди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди