Қашқадарёда электромонтёр ток уриши оқибатида вафот этгани юзасидан маълумот берилди

«Ҳудудий электр тармоқлари» Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида электромонтёр билан содир бўлган бахтсиз ҳодисага муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 5 октябрь куни «Қашқадарё ҲEТК» АЖ Ғузор ТEТК тезкор чиқиш бригадаси томонидан 110/35/10 кВли «Ғармистон» ПСдан чиқувчи 10 кВли «Ғузор—Совбоғ» фидерининг «Микоп» шохобчаси авариядан сўнг кўрикдан ўтказилган. Шундан сўнг, соат 14:30 атрофида фидерга кучланиш берилган.

Бироқ тезкор бригада ходимлари наряддан ташқари ўзбошимчалик билан мавжуд қоидаларни бузган ҳолда, 110/10 кВли «Ғузор» ПСдан чиқувчи 10 кВли «Охунбобоев» фидерининг 36-таянчидан истеъмолчи балансида бўлган таянчга ўтадиган симларни ечишга уринган вақтда электромонтёр Ғ.Б. кучланиш остига тушган.

Тезкор бригада томонидан жабрланган Ғ.Б. таянчдан тушириб олиниб, унга биринчи ёрдам кўрсатилган ҳамда тез ёрдамга хабар берилган. Етиб келган тез ёрдам шифокорлари кучланиш остига тушган электромонтёрни кўрикдан ўтказганда, унинг вафот этгани аён бўлади.

Мазкур ҳолат юзасидан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раҳбарияти томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, айни пайтда Қашқадарё вилоятида мазкур ҳодисанинг сабаблари атрофлича ўрганилмоқда.

Аввалроқ Андижонда TikTok’ка видео олиш учун поезд вагони устига чиққан йигитни ток урган, Тошкент вилоятида эса 2-академик лицей талабаси темир йўл бекатидаги вагон устига чиқиши оқибатида ток уриб, ҳалок бўлганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади