Россиянинг 11 та аэропортида парвозларга қўйилган чеклов режими яна узайтирилди

Россиянинг жанубий ва марказий қисмларидаги 11 та аэрпортда парвозларга қўйилган вақтинчалик чеклов режими 16 октябрга қадар узайтирилди. Бу ҳақда «Росавиация» хабар берди.

Фото: «Pravda-nn.ru»

Парвозлар аввалгидек Анапа, Белгород, Брянск, Воронеж, Геленжик, Краснодар, Курск, Липетск, Ростов-на-Дон, Симферополь ва Элиста аэропортларида вақтинча чекланган. Мамлакатнинг қолган ҳаво бандаргоҳлари штат режимида ишламоқда.

Россия жануби ва марказидаги авиақатновларга чекловлар 24 февралда қўйилган эди. 1 августда «Росавиация» авиакомпаниялар ва аэропортларга давлат дастури бўйича 54 миллиард рубль субсидия ўтказиб бергани айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Россия Ўзбекистон билан авиақатновларда киритилган чекловларни бекор қилганди. Аввалроқ Финляндия яқин кунларда россиялик туристларнинг мамлакатга киришини тақиқлаши, Европа Комиссияси Россияга қарши янги санкциялар эълон қилиши тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди