Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр энергияси вақтинча ўчирилди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги аҳоли яшаш хонадонларида ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларида электр энергияси 7 октябрь куни соат 09:00 дан 17:00 қадар вақтинчалик ўчирилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш, шунингдек, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш, ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:

  • Яшнобод туманининг Бойсун, Хатирчи, Қоракўл, Ўртайўл ҳамда Мухтор Ашрафий кўчаларида яшовчи аҳоли хонадонларида электр энергияси соат 09:00 дан 17:00 га қадар вақтинчалик ўчирилади.

Таъкидланишича, туман электр таъминоти корхоналари томонидан ҳудудларда паст кучланишли электр узатиш тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш, жорий ҳамда мукаммал таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга ошириб келиняпти. Шу сабабли ушбу ҳудудлардаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергиясидан вақтинчалик узилишлар кузатилмоқда.

«Буларнинг барчаси аҳолини узлуксиз ва барқарор электр энергияси билан таъминлашга қаратилган», — дейилади хабарда.

«Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.

Аввалроқ Тошкент шаҳридаги Яккасарой ва Миробод туманларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани туфайли 6 октябрь куни баъзи ҳудудлар вақтинча газ таъминотидан узилиши тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, сентябрь охирида Яшнобод тумани аҳолиси сув таъминотидан вақтинча узилган, Яккасарой ҳамда Яшнобод туманларидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси 6 октябрь куни соат 09:00 дан 17:00 қадар вақтинчалик ўчирилган эди.

Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Янгиликлар11:15 | 26.11.22
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди