Украинанинг аннексия қилинган Херсон вилоятида автобус ўққа тутилди — видео

Россия томонидан аннексия қилинган Украинанинг Херсон вилоятида автобусга ракета орқали зарба берилди, деб ёзади «РИА Новости».

Кадр: Telegram

Нашр маълумотларига кўра, Украина қўсинлари томонидан учирилган HIMARS ракетаси фуқаролик автобусига келиб теккан. Фавқулодда ҳолатлат хизматиганинг айтишича, 4 киши ҳалок бўлган, яна 3 киши жароҳатланган. Бироқ сўнгги маълумотларда қайд этилишича, ҳалок бўлганлар сони беш кишига етган.

Аввалроқ Россия ҳарбийлари 30 сентябрь тонгида Запорожье шаҳрида чиқаётган гуманитар колоннага ракета зарбаларини амалга оширгани тўғрисида хабар берилганди. Россия томонидан Запорожье вилоятининг эгаллаб олинган қисми маъмурияти вакили Владимир Рогов ҳам ичида тинч аҳоли бўлган машиналар колоннаси ўққа тутилганини айтган. У ҳужумда Украина қўшинларини айблаганди. Кейинроқ Запорожьеда ичида тинч аҳоли бўлган автоколоннанинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 30 кишига етгани маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь охирларида АҚШ Украинага 1,1 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тайёрлаётгани, пакетдан янги HIMARS реактив залп ўт очиш тизимлари ва улар учун мўлжалланган ўқ-ўрин олиши айтилганди.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Янгиликлар16:07 | 30.11.22
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Медиа, Янгиликлар15:59 | 30.11.22
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди