Видео: Тошкентда ЙПҲ ходими ҳайдовчи билан жанжаллашди

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида йўл-патруль хизмати ходими ҳайдовчи билан жанжаллашди. Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, 7 октябрь куни шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими инспектори Б.Назирхўжаев Шайхонтоҳур туманидаги Бунёдкор ва Ислом Каримов кўчалари чорраҳасида тирбандликни бартараф этиш мақсадида ҳаракатни тартибга солиб турган.

Шунингдек, Lacetti ҳайдовчиси 1984 йилда туғилган Э.А. уяли телефондан фойдаланиб, инспекторнинг ишорасига бўйсунмасдан чорраҳага кириб келган. Инспектор ҳайдовчига содир этган қоидабузарлигини тушунтираётган вақтида ҳайдовчи унинг онасини ҳақорат қилган, натижада ўзаро тортишув юзага келган.

Ҳайдовчининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Шайхонтоҳур тумани ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан терговга қадар текширув ва йўл-патруль хизмати инспекторининг хатти-ҳаракатлари юзасидан шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Тошкентда ЙПХ ходимлари ва ҳайдовчи ўртасида келишмовчилик юзага келгани, Наманганда ҳайдовчи ва ЙПХ ходими ўртасида жанжал содир бўлгани ва Тошкентда ҳайдовчилар ва ЙПХ ходимлари ўртасида жанжал келиб чиққани хабар қилинган.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди