Асакадаги мактабда дарслар стол-стуллари йўқ синфхонада ўтилаётганига муносабат билдирилди

Андижон вилояти Асака тумани халқ таълими бўлими тумандаги 29-сонли умумтаълим мактабида ўқувчиларга стол-стуллари йўқ хонада дарс ўтилаётгани айтилган хабарлар юзасидан маълумот берди.

Фото: Асака тумани халқ таълими

Ижтимоий тармоқларда Асака туманида мактаблардан бирида ўқувчилар учун синф жиҳозлари мавжуд эмаслиги акс этган видео тарқалди. Видеолавҳада жиҳозланмаган синфхонасида дарс ўтилаётгани тасвирланган.

Қайд этилишича, Асака туманидаги 28-сонли умумтаълим мактаби «Обод қишлоқ» давлат дастурининг капитал реконструкция режасига киритилган. Дастур асосида мактабнинг мавжуд 460 ўринли биносини мукаммал таъмирлаш ҳамда қўшимча 110 ўринли ўқув бино қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда 28-сонли умумтаълим мактабида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли, мактабнинг ўқувчилари яқин атрофдаги ижтимоий соҳа объектларига кўчирилган. Жумладан, мактабнинг 428 нафар юқори синф (5-11-синф) ўқувчилари ҳокимлик томонидан 3,5 километр оралиқ масофада жойлашган тумандаги 29-сонли умумтаълим мактабига кўчирилиб, ўқувчиларни дарс машғулотларига қатнашлари учун қулайлик яратиш мақсадида автобус транспорти билан таъминланган.

«29-сонли умумтаълим мактабининг ҳозирги кунда фойдаланилмасдан бўш турган 3-қаватидаги барча 19 та хоналарда 28-сонли умумтаълим мактабининг ўқитувчи ва ўқувчиларига дарс машғулотлари ўтишлари учун етарли даражада шароитлар яратилиб, зарур ўқув жиҳозлари тўлиқ таъминланган», дейилади муносабатда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолатда 28-умумтаълим мактаби ўқувчилари дарс машғулотларини якунлагандан сўнг ўқувчиларга тўгарак машғулотлари ўтилаётган вақтда ушбу хонада парталар алмашинувини амалга ошириш жараёнида видеотасвирга олинган ва шу боис хонада жиҳозлар йўқдек кўриниш ҳосил бўлган.

Фото: Асака тумани халқ таълими

«Ушбу таълим муассасасида парта ва стол-стуллар билан тўлиқ таъминланганлиги ва эҳтиёж йўқ эканлиги, барча синфхоналарда ўқув жараёнлари учун керакли шарт-шароитлар яратилганини маълум қиламиз», дея таъкидланади муносабатда.

Маълум қилинишича, туманнинг «Арғин» МФЙ ҳудудида жойлашган 29-сонли умумтаълим мактаби 2019 йилда тумандаги фаолияти тугатилган Асака озиқ-овқат касб-ҳунар коллежи биносига кўчирилган. 29-сонли умумтаълим мактаб биноси (собиқ коллеж) 2008 йилда қурилган бўлиб, 680 ўринга мўлжалланган.

Аввалроқ Тошкентдаги мактабда ички ишлар ходими қўлида қайчи билан ўқувчилар сочини текширгани, Тошкентда мактаб ўқувчиларига қизил галстук тақдирилгани, Наманганда ўқитувчи 1-синф ўқувчиларини бажармаган уй вазифаси учун изза қилдиргани тўғрисида хабар берилганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади