«Дарсликлар масаласида ҳам анча муаммо бор, унинг ичига кириш керак» — Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида журналистлар билан мулоқот қилди. Президентнинг таъкидлашича, таълим соҳасида қилиниши керак бўлган ишлар кўп.
«Дарсликлар масаласида ҳам анча муаммо бор экан, унинг ичига кириш керак. Дарсликлар савияси ҳақида катта муҳокамалар бўлди. Финляндиянинг стандарти билан бир хилда 1-4 синфлар учун дарсликлар қиладиган бўлдик. Нимага десангиз, Финляндия халқ таълими Европа миқёсида, умуман дунёда рақобатга чидамли, кўп тажрибани ўзидан ўтказган», — деди президент.

Янгиликлар19:16 | 1.2.23
Тошкентда янги автобус йўналиши йўлга қўйилди