Фарғонада ўзини блогер деб таништириб, жиноят ишини ҳал қилиб бермоқчи бўлганлар ушланди

Фарғонада ўзини гўёки блогер деб таништириб, жиноят ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига пул ундирмоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 5 октябрь куни Д.Қ. (муқаддам судланган) ҳамда У.Ж. исмли шахслар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Д.Э.нинг тергов органи томонидан айбланиб, қамоққа олинган таниши Т.Р.ни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишловчи мансабдор шахслар орқали қамоқдан чиқариб, жиноят ишини ижобий ҳал қилиб беришлари эвазига ундан 10 минг доллар талаб қилган.

Фуқаронинг аризаси асосида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида юқоридаги шахслар Қўқон шаҳар Туркистон кўчасида аризачидан 10 минг доллар миқдоридаги пулларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «а» банди ва 28, 211-моддаси (пора бериш) 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шунингдек, муқаддам судланган фуқаро Д.Қ. 3 нафар фуқаролардан жарима майдонидаги автомашинани чиқариш, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш ва бошқа ҳаракатлар учун ҳам пул олгани юзасидан аризалар келиб тушган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар, мамлакатимизда сўз эркилигидан самарали фойдаланиб, ҳалол ва шаффоф фаолият юритаётган журналист ва блогерларнинг номига доғ тушириб, ўз фаолиятида фирибгарлик, пора олиш ва бериш каби ҳаракатларни содир этаётган блогерлар ҳам йўқ эмас», дейилади хабарда.

Аввалроқ Самарқандда ҳокимлик мансабдорларидан пул ундирган «блогер» ушлангани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкент вилоятида блогер сабабсиз қамалгани айтилган хабарга изоҳ берилган, Қашқадарёда конституциявий тузумга тажовузда гумон қилинаётган блогер ИИБга чақиртирилган эди.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Янгиликлар15:31 | 8.12.22
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди