Фарғонада ЙПХ ходимлари фаолиятига аралашган ака-ука 15 суткага қамалди — видео

Фарғона шаҳрида мультирадар билан хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимларининг фаолиятига қаршилик кўрсатиб, қонуний талабини бажармаган фуқаролар жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 6 октябрь куни Фарғона шаҳар кичик ҳалқа йўлида хизмат олиб бораётган мультирадар мобил комплекс ходимларининг ёнига ака-ука келиб, ҳеч қандай сабабларсиз уларнинг хизматига халақит берган.

«Пагонингиз ҳам йўқ-ку, бу ерда ўтирибсиз?.. Латта пагонми бу!? Мен фуқароман, сен хизматкорсан, ишдан ҳам бўшатиб юбораман», — деган ҳуқуқбузарлар.

ИИБ идорасига олиб келинган фуқаролар қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, кечирим сўраган.

Мазкур фуқароларнинг иши жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида кўриб чиқилган. Ака-укалар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (майда безорилик) ҳамда 194-модда (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Аввалроқ Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида Nexia автомобили салонидан оёқларини чиқариб ҳаракатланган маст аёл жаримага тортилгани, Тошкентда маст аёл ЙПХ ходимига қаршилик кўрсатгани, Тошкентда Equinox ҳайдовчиси уни тўхтатган ЙПХ ходимини сўккани тўғрисида хабар берилганди.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди