«Миллий валюталардаги савдо айланмаси МДҲ давлатларининг суверенитетини мустаҳкамлайди» — Путин

Россия президенти Владимир Путин 7 октябрь куни Санкт-Петербургда ўтказилган норасмий саммитда МДҲ давлатлари етакчилари олдида чиқиш қилди, деб хабар беради Nova24.

Фото: Sputnik

Путин МДҲ давлатлари Россиянинг энг яқин дўстлари ва иттифоқчилари эканини, улар билан Россияни ҳақиқий стратегик шериклик муносабатлари боғлаб туришини таъкидлаган.

«Биз ҳамкорликни яхши қўшничилик, ўзаро манфаатдорлик ва бир-биримизнинг фойдамизни ҳисобга олиш руҳида йўлга қўйишга биргаликда интилмоқдамиз», — деган Путин.

У МДҲ мамлакатлари иқтисодиёти барқарорлигини ошириш, хусусан, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва технологик суверенитетни таъминлаш йўли билан биргаликдаги ишларни фаоллаштириш саммитнинг устувор йўналиши эканини айтган. Бундан ташқари, МДҲ давлатлари раҳбарлари сиёсат, иқтисод, гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни муҳокама қилади, шунингдек, келишув ва ҳужжатлар пакетини имзолайди.

Қайд этилишича, 2021 йили Россиянинг МДҲ давлатлари билан товар айланмаси 30 фоизга ошиб, 96 миллиард долларга етган, 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида эса яна 7 фоизга ошган.

Россия президентининг таъкидлашича, иқтисодий мақсадлар МДҲ давлатлари ўртасида миллий валюталарда ўзаро ҳисоб-китобларга ўтишга имкон беришини, бу ҳам молиявий суверенитетни мустаҳкамлаш, капитални ривожлантириш ва интеграцияни чуқурлаштиришга кўмаклашади.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган