Ўзбекистонда 9 ойда қанча туғилиш қайд этилгани маълум бўлди

Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида 681 760 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 11 085 тага кўпайган.

Ҳудудлар кесимида туғилишлар сони:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 30 863 та;
  • Андижон вилояти — 63 386 та;
  • Бухоро вилояти — 32 640 та;
  • Жиззах вилояти — 29 802 та;
  • Қашқадарё вилояти — 71 748 та;
  • Навоий вилояти — 19 652 та;
  • Наманган вилояти – 59 967 та;
  • Самарқанд вилояти — 81 882 та;
  • Сурхондарё вилояти — 59 702 та;
  • Сирдарё вилояти — 17 369 та;
  • Тошкент вилояти — 54 710 та;
  • Фарғона вилояти — 74 055 та;
  • Хоразм вилояти — 31 162 та;
  • Тошкент шаҳри — 54 822 та.

Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 905,2 минг туғилиш қайд этилгани, туғилиш бўйича мамлакат МДҲда биринчи ўринни эгаллагани тўғрисида хабар берилганди.

Аввалроқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тўрт эгизаклар туғилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда август ойида қанча никоҳ қайд этилгани, яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди. 2021 йилда Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда сўнгги 10 йилдаги туғилишлар сонини маълум қилганди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди