Ўзбекистонликлар географик объектларга ном таклиф қилиши мумкин бўлади

Олий Мажлис Сенати «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонунни маъқуллади. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

Мажлисда қайд этилишича, Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахслар, шу жумладан, жамоат ва давлат арбобларининг хотирасини абадийлаштириш мақсадида уларнинг номини географик объектларга бериш тартиби қонунчиликда аниқ тартибга солинмаган.

Шу сабабли амалиётда географик объектлар (кўча, маҳалла, майдон, боғ ва аҳоли пунктларининг бошқа таркибий қисмлари)га шахс номини беришда турли муаммолар юзага келмоқда. Бундан ташқари, «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги қонунда географик объектларга ном беришда маҳаллий аҳолининг фикрини ҳисобга олиш белгиланган.

«Бироқ амалдаги қонунчиликда аҳолининг фикрини ҳисобга олиш тартиби очиб берилмаган. Шунингдек, аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) Ўзбекистон ва жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш тартиби аниқ белгиланмаган», дейилади хабарда.

Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

Географик объектларга шахсларнинг номини беришда эса уларни танлашда талаблар мавжуд эмаслиги, ушбу ҳолатлар географик объектларнинг номлари қайта-қайта ўзгартирилишига сабаб бўлаётгани таъкидланган.

Қонун 4 та моддадан иборат бўлиб, «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги қонуннинг 6 та моддасига ўзгартиришлар киритилмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши натижасида Ўзбекистон тарихида чуқур из қолдирган шахслар, шу жумладан, жамоат ва давлат арбобларининг хотирасини абадийлаштириш мақсадида уларнинг номини географик объектларга беришда келиб чиқаётган турли муаммолар бартараф этилади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.

Аввалроқ Сенат «Стандартлаштириш тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририни маъқуллагани, Сенатнинг ўттиз учинчи ялпи мажлисида «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунга пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун муҳокама қилингани тўғрисида хабар берилганди.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди