Путин ва Зеленский G20 саммитида иштирок этишга розилик билдирди — ОАВ

Россия президенти Владимир Путин ҳамда Украина раҳбари Владимир Зеленский ноябрь ойида Индонезияда ўтказиладиган G20 саммитида иштирок этишга розилик билдирди, деб хабар беради The National.

Фото: AFP

Қайд этилишича, Зеленский ва Путин Балидаги саммитга келса, бу уларнинг уруш бошлангандан бери бир жойда биринчи марта кўриниш бериши бўлади.

«Иккиси ҳам иштирок этишга рози бўлди. Вазият оддий эмас. Ортиқча кескинликнинг олдини олиш мақсадида мамлакат етакчилари алоҳида меҳмонхоналарга жойлаштирилади. Путинни қайси меҳмонхонага, Зеленскийни қайси бирига жойлаштиришни ҳал қиляпмиз», — дейди Индонезиянинг БААдаги элчиси Хусин Багис.

Зеленский олдинроқ Россия ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятларини ўз таркибига қўшиб олиш бўйича референдумларни ўтказса, музокаралар ўтказиш имконияти йўққа чиқишидан огоҳлантирган эди. Референдумлар 23-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтди. 30 cентябрь куни Путин Украинанинг тўрт вилояти Россия таркибига қўшилиши ҳақидаги келишувни имзолаганидан сўнг Зеленский мурожаат билан чиққанди. Украина раҳбарининг айтишича, Киев НАТОга тезлаштирилган альянсга кириш учун ариза берган.

Шу билан бирга, Россия Конституциявий суди Украина ҳудудларининг мамлакат таркибига қўшиб олинишини қонуний деб тан олган. Шундан сўнг, Украина Владимир Путин билан музокаралар ўтказишдан расман бош тортди.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди