10:34 | 08.10.22 178

Қрим кўпригида портлаш содир бўлди — видео

Таъкидланишича, кўприк бўйлаб ҳаракат тўхтатилган

Керч бўғози устидан ўтган Қрим кўпригида портлаш содир бўлди. «Қрим темир йўллари» матбуот хизматининг маълум қилишича, таркиблардан биридаги ёнилғи ортилган цистернада ёнғин чиққан.

Кадр: Telegram

«Соат 06:05 да жиҳозлар Керч бўғозидан ўтувчи темир йўлнинг транспорт ҳаракатланадиган қисми ёлғондан эгаллаб турилганини кўрсатди. Юк поездининг дум қисмидаги ёнилғи цистернасида ёнғин чиққан. Вагонларнинг бир қисми билан локомотив Керч станциясига жойлаштирилган. Авариявий ишлар амалга оширилмоқда. Содир бўлган ҳолат сабаблари аниқланяпти», дейилади хабарда.

Қрим кўприги бўйлаб ҳаракат тўхтатилган.

Қрим раҳбарининг маслаҳатчиси Олек Крючковга кўра, кўприк аркаларига шикаст етмаган. «Росморречфлот» матбуот хизматининг маълум қилишича, Керч бўғози орқали кемалар ҳаракати тўхтатилмаган.

Аввалроқ Россияда янги — Қрим федерал округи ташкил этилиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди. Унинг таркибидан Қрим яримороли, референдумлар натижасида қўшиб олинган ДХР, ЛХР, шунингдек, Запороже ва Херсон вилоятлари ўрин олиши мумкин.