Сенатор: «Иш бор, пул бор, аммо ишни бажарадиган одам йўқ»

Олий Мажлис Сенатининг 7 октябрь куни бўлиб ўтган ўттиз учинчи ялпи мажлисида сенатор Рустам Холмуродов янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масаласига тўхталди. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

Унга кўра, мамлакатда жуда муҳим ва долзарб масала бандликни таъминлаш муаммоси ҳисобланади.

«Лекин бир нарсага баъзан тушуниш қийин. Дейлик, чап қўлимда ишсиз шахс бор, ўнг қўлимда иш жойи бор. Бирини иккинчи томонга ўтказа олмаяпмиз», — деган сенатор.

Мисол учун, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)нинг навбатдаги саммити даврида Самарқандда иш ҳажми жуда катта эди, жумладан, қурилиш соҳасида. Тайёр ишни бажарадиган малакали мутахассисни топиб бўлмаган. Бу ишсизлар, касб-ҳунар таълими тизими, бандликка масъул идоралар, берилаётган маошлар ва бир нечта параметрлар ўртасида номутаносибликлар борлигини анлатади.

«Масалани юзаки кўрмасдан чуқурроқ илмий таҳлил қилиш керак, деб ҳисоблайман. Бир неча йилдан бери айнан шундай мураккаблик мавжуд. Кўп ҳолларда оддий ҳунар эгаси керак бўлади. Бундай касбга бир неча йил ўқитишга ҳожат ҳам йўқ, аслида. 3-6 ойда бир қатор иш жойларини банд қилса бўлади», — деган Рустам Холмуродов.

Шунингдек, мажлисда бугун кўтарилган хизмат турлари масаласи муҳимлиги таъкидланган. Дунёда хизмат турлари бўйича 60-70 фоизгача аҳоли банд. Хизмат қилиш керак бўлган жойлар етарлича, лекин бир томоннинг саъй-ҳаракатини иккинчи томон билан бирлаштира олинмаётгани айтилган. Ҳамда ташкилий масалаларда нуқсонлар борлиги, масалан, бир йил давомида ШҲТнинг навбатдаги саммитига тайёргарлик кўрилган бўлса реал қийинчилик билан тўқнаш келилингани таъкидланган.

«Иш бор, пул бор, аммо ишни бажарадиган одам йўқ. Иккинчи томондан эса айтамизки, ишсизлик мавжуд. Масалан, Самарқандда қанча гул экилди, дарахт экилди – лекин, афсуски, гул экадиган махсус одам йўқ, дарахтга қарайдиган одам йўқ. Кўчани супурадиган одам йўқ. Қурилишда турли тоифадаги ишларни бажарадиган одам йўқ. Булардан мураккаблари — электрик, энергетик, сантехник касблари ҳақида гапирмаяпмиз. Мана шу ҳақида масъул мутахассислар чуқурроқ, жиддий ёндашса, фикримча, ечими топилади. Албатта, барча давлатларда ҳам бандлик 100 фоиз таъминланган эмас. Лекин биздаги асосий муаммо — вазиятнинг турли тарафларини керакли даражага ўзаро уйғун келиштира олмаяпмиз. Мувофиқлаштириш йўқ», — деган сенатор.

Аввалроқ Сенат раиси Танзила Норбоева Олий Мажлис Сенатининг 7 октябрь куни бўлиб ўтган ўттиз учинчи ялпи мажлисида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масаласига тўхталганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 2021 йилда солиқ тизимида бир неча ўзгаришлар бўлиши ҳамда «Солиқ» мобиль иловасида ўзини ўзи банд қилган шахслар учун қўшимча имконият яратилиши ҳақида хабар берилган.

Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Янгиликлар20:13 | 5.12.22
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда