Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Саммитда Беларус президенти Александр Лукашенко, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳам қатнашган.

Тадбирда келгуси ҳафтада Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисига тайёргарлик билан боғлиқ долзарб масалалар кўриб чиқилган.

«Кўп томонлама ҳамкорлик ва минтақавий шерикликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт-коммуникация соҳаларидаги яқин алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди», — дейилади хабарда.

Шу билан Шавкат Мирзиёев Россияга амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путинни 70 йиллик юбилейи муносабати билан «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан мукофотланганди.

Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди