Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео

Тошкентда тўртта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 6 октябрь куни тахминан соат 13:30 ларда Яккасарой тумани ҳудудидаги кичик ҳалқа автомобиль йўлида тўртта транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Жумладан, 22 ёшли К.Х. бошқарувидаги Nexia-3 русумли, 35 ёшли Р.А. бошқарувидаги Spark, 29 ёшли Б.С. бошқарувидаги Nexia-3 ҳамда 42 ёшли Д.Г. бошқарувидаги Jetour транспорт воситалари тўқнашган.

Дастлабки олинган маълумотга кўра, ЙТҲ Nexia-3 русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмасдан, йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб ҳаракатлангани сабаб юзага келган. Натижада тўртта автомашина иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Тўқнашув оқибатида Spark автомашинаси ҳайдовчиси, шунингдек, 9 ёшли йўловчиси Ж.Ж. тан жароҳатлари олиб, тиббиёт муассасасига олиб борилган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Аввалроқ Навоийда трактор тиркамасига урилган Cobalt ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлганди. Шунингдек, ЙТҲга учраган «Уммон» аъзоси Зоҳид реанимация экани, Тошкента тўртта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, Фарғонадаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:33 | 27.11.22
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди