UNESCO’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Бухородаги маданий мерос объектларини кўздан кечирди

Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов 7-октябрь куни UNESCO’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади билан Бухородаги маданий мерос объектларини кўздан кечирди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Жумладан, улар Бухоронинг тарихий қисмидаги «Арк» қалъаси, Масжиди Калон, «Абдулазизхон» ва «Улуғбек» мадрасалари, «Нодир Девонбеги» мадрасаси, «Хўжа Калон» масжиди ва «Хўжа Калон» ҳовузи каби маданий мерос объектларида олиб борилаётган таъмирлаш-тиклаш, реставрация ишлари билан танишди.

Шунингдек, Бухоро шаҳар, Ғиждувон кўчасида жойлашган Metric Ventures (Hyatt Regency), International Hotel Services (Whyndham), «Тинчлик», «Олмачи Тур Сервис» масъулияти чекланган жамиятларига қарашли меҳмонхоналар лойиҳаларининг қурилиш жараёнларини кўздан кечирди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Азиз Абдуҳакимов Бухоронинг тарихий қисмида жойлашган маданий мерос объектлари, шунингдек, Когон туманида жойлашган Амир Олимхон саройи реставрацияси, унинг таъмирланишига доир мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

Бундан ташқари, масъулларга Бухорода ташкил қилиниши кутилаётган «Туризм шаҳарчаси» бўйича таклифлар тайёрланиши бўйича топшириқлар берилди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Бухородаги Туризм ва маданий мерос техникуми ҳам эътибордан четда қолмади. Айни дамда бу ерда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишларини ноябрь ойига қадар тугаллаш бўйича топшириқлар берилди.

Таъкидлаш лозимки, ташриф давомида Бухородаги Когон туманидаги «Баҳоуддин Нақшбанд» мажмуаси, Бухоро шаҳрининг тарихий қисмидаги «Исмоил Сомоний» ва «Чашмаи Аюб» мақбаралари ҳамда бошқа қадамжоларга бориш ҳам режалаштирилган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Қайд этиш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг шунга доир «2022—2026 йилларда Бухоро вилоятида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ҳам эълон қилинган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди