ХВЖ Украинани молиявий қўллаб-қувватлаш учун 1,3 млрд доллар ажратади

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Ижроия қўмитаси молиялаштиришни тезлаштириш воситаси доирасида Украинага 1,3 миллиард доллар йўналтиришни маъқуллади, деб хабар беради «Коммерсантъ».

Пуллар тўлов балансини молиялаштириш билан боғлиқ эҳтиёжларга, шу жумладан, озиқ-овқат саноатига йўналтирилади.

ХВЖнинг таъкидлашича, жанговар ҳаракатлар фонида Украинада ЯИМ қисқарган, инфляция ва бюджет тақчиллиги ортган, савдолар бузилган. Жамғарма, шунингдек, ҳукумат «фавқулодда мураккаб вазиятда муҳим макроиқтисодий барқарорлик даражасини сақлаб қолишга» муваффақ бўлганига эътибор қаратган. ХВЖнинг ҳисоблашича, ажратиладиган маблағлар Украина кредиторлари ва донорларининг кейинги қўллаб-қувватлашини рағбатлантиришга хизмат қилади.

Халқаро валюта жамғармасининг прогнозларига кўра, 2022 йилда Украина ялпи ички маҳсулоти 35 фоизга қулайди. Баҳорда жамғарма Украинага 1,4 миллиард доллар фавқулодда молиялаштириш бўйича ажратишни маъқуллаганди.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Жаҳон банки Украинага қўшимча 1,5 миллиард долларлик ёрдам пакети ажратилишини тасдиқлаган. Бир неча кун олдин АҚШ Украинага яна 1,1 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакетини тайёрлаётгани тўғрисида хабар берилганди. Сентябрь охирларида АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллаган эди.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди