Зеленский офиси Қрим кўпригидаги портлашга муносабат билдирди

Украина президентининг офиси Қрим кўпригида содир бўлган портлашга муносабат билдирди, деб хабар беради «Рамблер». Зеленский офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подолякнинг айтишича, буларнинг барчаси «бошланиши» ва «ноқонуний ҳар бир нарса йўқ қилиниши керак».

Фото: Twitter

«Қрим. Кўприк. Бошланиш. Ноқонуний барча нарса йўқ қилиниши, барча ўғирланган нарсалар эса Украинага қайтарилиши, Россия оккупация қилган барча нарса — қувилиши керак», — деб ёзади у ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига.

Аввалроқ Россия Миллий аксилтеррор қўмитаси (МАҚ) Қрим кўпригининг икки автомобиль оралиқ қисмининг қисман қулаши ва поезднинг ёнилғи цистерналарининг ёнишига юк машинасининг портлаши сабаб бўлганини маълум қилганди.

«Росморречфлот» матбуот хизмати эса Керч бўғози орқали кемалар ҳаракати тўхтатилмаганини билдирган.

Бундан олдин Запорожьедаги турар жой биноларига уюштирилган ракета ҳужумида 11 киши ҳалок бўлгани, Запорожьеда автоколоннанинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар 30 кишига етгани тўғрисида хабар берилганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади