Эротик тақвимдан тортиб, йўлбарс боласигача — Путинга берилган энг ажабтовур совғалар

Одамларга турли байрамлар муносбати билан совғалар берилиши табиий ҳол, албатта. Бироқ давлат раҳбарлари ва омма эътиборида бўладиган шахсларга бериладиган совғалар ҳамманинг диққат марказида бўлади. 7 октябрда туғилган кунини нишонлаган Россия президентига ҳам турли йилларда бошқа давлатларнинг раҳбарлари, сиёсатчилар ва машҳур инсонлар томонидан ўзига хос тортиқлар берилган. Қуйида Владимир Путиннинг фаолияти давомидаги энг ўзига хос совғалари ҳақида маълумот берамиз.

Италиянинг собиқ Бош вазирларидан бири Силвио Берлускони 2017 йилда Владимир Путинга икки давлат раҳбарининг сурати туширилган тўшак совға қилган.

Фото: Instagram/Lenzuolissimi

Туркманистоннинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов 2017 йилда Путин 65 ёшни қаршилагани муносабати билан унга Туркманистоннинг миллий мероси сифатида кўриладиган Алабай итини совға қилганди. Итга кейинчалик «Верний» лақаби берилган.

Фото: Getty Images

Бердимуҳаммедов Путинга бошқа давлат раҳбарларидан кўпроқ ва антиқароқ совғалар бергани билан ажралиб туради. 2009 йилда у Путинга дунёда тахминан 1000 та қолган, халқаро Қизил китобга киритилган Форс қоплонининг 2 боласини тортиқ қилган. Лекин «мушукчалар» президентнинг Нова-Огорёводаги қароргоҳида узоқ вақт қолмаган. Кейинроқ Сочидаги махсус тайёрланган марказга юборилган.

Фото: «Putin.kremlin.ru»

Путин эса 2022 йил Гурбангули Бердимуҳамммедов 65 ёшга кирганида, унга 2 та қилич, шахмат ва санкт-петербурглик машҳур ҳайкалтарош Лансернинг набираси томонидан ясалган «қайтаётган чавандоз» номли ҳайкалчани ҳадия қилганди.

Фото: ТАСС
Фото: ТАСС
Фото: ТАСС

2000 йилда Россиянинг ўша вақтдаги Фавқулодда вазиятлар вазири Сергей Шойгу Владимир Путинга қора Лабрадор итини совға қилганди. Кони лақабли ит кўп марта президент билан бирга кўриниш берган. Хусусан, Путин Германия собиқ канцлери Ангела Меркель билан учрашганда унинг «кучуги» Меркель хонимни қўрқитиб юборган. Кейинроқ Путин Германия канцлеридан бунинг учун узр сўраган. Путин Кони билан 2014 йил, итнинг ўлимига қадар бирга бўлган.

Фото: Getty Images

2013 йилда Владимир Путин Германиянинг Ганновер шаҳридаги саноат кўргазмасига ташриф буюрганида канцлер Ангела Меркель унга Германия давлат герби туширилган соат совға қилган.

Фото: EPA

Японияда 2012 йил содир бўлган зилзила ва цунамилар вақтида Россия япон хақлига катта ёрдам кўрсатган. Шу муносабат билан 2012 йил июлда Япония Бош вазири Путинга Юме лақабли Акита итини совға қилган. «Юме» япончадан таржима қилинганда «орзу» деган маънони билдиради.

Фото: «Putin.kremlin.ru»

2012 йилда Мексикадаги Катта саккизлик давлатлари саммитида Япониянинг ўша вақтдаги Бош вазири Ёсихико Нода Владимир Путинга дзюдо бўйича Япония олимпия терма жамоаси аъзоларининг кимоносини совға қилганди. Маълумки, Владимир Путин дзюдо ва самбо спорт турлари бўйича яхши маҳоратга эга.

2009 йилда Япония Бош вазири Абе эса Путинга балиқ ови тўпламини совға қилганди.

Фото: Twitter/RSGovUK

2010 йилда Болгариянинг ўша вақтдаги бош вазири Бойко Борисов эса Россия президенти билан табиий газ бўйича келишувлардан сўнг унга болгар чўпон итини туҳфа қилганди.

Фото: BGNES

Ўша йилнинг декабрь ойида Путин Россияда ўтказилган танловда ғолиб бўлган Дима Соколов исмли 5 ёшли бола танлаган «Буффи» номини янги кучугига берган.

Фото: Reuters

2019 йилда Сербия президенти Александр Вучич ҳам Россия президентига ит совға қилган. Паша лақабли ит Югослав чўпон ити зотидан бўлиб, Сербиянинг миллий бойлиги сифатида қаралгани учун узоқ вақт мамлакатдан олиб чиқиш тақиқланганди.

Фото: «Putinhere.com»

2019 йилда Қирғизистоннинг собиқ президенти Сооранбай Жеенбеков Путинга «Шерхон» лақабли энг қадимий ва ноёб зотлардан бири бўлган қирғиз този итини совға қилган. Бундай итлардан марказий осиёлик овчилар 10 минг йиллардан бери овда фойдаланиб келишади.

Фото: «Putinhere.com»

2008 йилда эса Путинга янада антиқароқ совға — Машенка лақабли 2 ойлик Уссури йўлбарсининг боласини совға қилишган. Йўлбарсча дастлаб Ново-Огорёвода сақланган бўлсада, кейинчалик Геленжикдаги сафари боғига кўчирилган. Бу совға ким томонидан берилгани ҳалигача номаълум.

Фото: Sputnik

Иордания подшоси эса Путинга учта араб тулпорини совға қилган: Ирис лақабли бия ҳамда Маъруф ва Ҳаким лақабли икки айғир.

Путинга араб давлатлари раҳбарларидан берилган совғалар ичида Баҳрайн амири Ҳамад бин Исо Ал-Халифаниниг 2016 йилда берган Дамашқ пўлатидан ясалган «ғалаба қиличи» алоҳида ўринга эга.

Фото: ТАСС

Путин ҳам совғага совға билан жавоб қайтариб, амирга Ҳожибек лақабли туркман Ахалтеке отини совға қилганди ўшанда.

Фото: ТАСС

2003 йил янги йил байрами муносабати билан Путинга Сказка лақабли эчки совға қилишган. Эчки узоқ вақт президент қароргоҳида сақланган.

Фото: «Putin.kremlin.ru»

Путинга 2005 йилда Қозондаги ипподромда бўйи 57 сантиметр келадиган пони отини ҳам совға қилишганди. Отга Путиннинг биринчи хотини томонидан «Вадик» лақаби берилган.

Фото: РИА Новости

Путинга берилган энг шовшувли совғалар ичида 2010 йил Москва давлат университети журналистика факультети талабалари берган эротик тақвим ҳам мавжуд. Тақвим 2011 йилга мўлжалланган бўлиб, унда «ўрмонлар ўчди, лекин мен ҳалиям ёняпман», деб ёзилганди. Бунда 2010 йил ёзининг ҳаддан ташқари иссиқ бўлгани ва бунинг оқибатида ўрмон ёнғинлари содир бўлганига ишора қилинганди.

2013 йил 7 октябрда эса Путинга хитойлик ҳамкасблари томонидан кутилмаган совға тайёрланган. Шу куни у Индонезиядаги APEC саммитида қатнашаётганди. Путинни шахсий хонага таклиф қилишганда ҳамма жўрликда «Happy birthday to you» қўшиғи билан уни кутиб олишади. Индонезия президенти Сусило Бамбанг Юдхоёно гитара чалиб қўшиқ айтар, Хитой раҳбари Си Цзиньпин эса унга жўр бўларди.

Путин ҳам Си Цзиньпиннинг туғилган кунида ўзига хос ҳадя берган. 2019 йил Си Цзиньпин 66 ёшни қаршилаганда икки давлат раҳбари Тожикистон пойтахти Душанбеда Осиёда ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган саммитда учрашишган. Ўшанда Путин хитойлик ҳамкасбига музқаймоқ совға қилганди. «Туғилган кунингиз билан. Энг яхши тилакларим сиз учун. Сиздек дўстим борлигидан хурсандман», — дея табрик билдирган эди Россия президенти.

Фото: AFP
Фото: Reuters
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади