Eтим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар қачон «Меҳр дафтари»дан чиқарилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда «Меҳр дафтари»дан чиқарилаётганларнинг бандлиги таъминланади. Бу ҳақда Telegram’даги «Huquqiy axborot» канали хабар берди.

Қайд этилишича, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар 25 ёшга тўлганда «Меҳр дафтари»дан чиқарилади. Бунда «Меҳр дафтари»дан чиқарилаётган шахсларнинг бандлиги таъминланган ва уй-жойи мавжуд бўлиши шарт.

Шунингдек, «Меҳр дафтари»дан чиқарилаётган шахсларнинг бандлиги таъминланмаган ҳолатларда, уларнинг бандлигини таъминлаш учун «Йўл харитаси» тузилади ҳамда «Меҳр дафтари» ҳисобида туриш муддати бандлиги таъминлангунга қадар, бироқ 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилади.

Ўзбекистонда «Меҳр дафтари» тизимини жорий этиш тартиби белгилангани ҳақида хабар берилганди. Унга мувофиқ, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар туман (шаҳар) ҳокими қарори асосида «дафтар»га киритилади ва ундан чиқарилиши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистонда «темир дафтар»га киритилган оилаларнинг фарзандлари контракти биринчи ўқув йилида тўлаб берилиши ва Ўзбекистонда «аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга 33 миллион сўм кредит ажратилгани маълум қилинганди.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди