Жиззахлик эркак маҳалладошини пичоқлади

Жиззах вилояти Жиззах шаҳри ҳудудида турмушидан ажраган аёл таниш маҳалладоши томонидан пичоқланди. Бу ҳақда «Zamon» дастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Жиззах шаҳри Иттифоқ маҳалласида яшовчи аёлни таниш маҳалладоши кечаси билан телефонда ким билан ёзишасан деб сўроқ қилган. Шунга қарамасдан, бу ёзишмалар давом этаверган. Шундан сўнг эркак ошхонадаги пичоқни олиб чиқиб аёлинг қорин соҳасига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Оқибатда жабрланувчи Республика Шошилинч тиббий ёрдам маркази Жиззах филлиалига ётқизилган.

«Келган вақтда аҳволи оғирлиги сабабли бемор операцияга олинди. Қорин бўшлиғига санчилиб кирувчи жароҳат туфайли унинг ичакларига зарар етган, оқибатда бемор 1-1,5 литр қон йўқотган. 2 соат давом этган жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди. Операциядан кейинги 7-суткада беморнинг аҳволи қониқарли. Унга амбулатор шароитда жавоб берилмоқда», — деган Биринчи хирургия шифокори Акмал Алиев.

Кадр: Youtube

Ҳолат юзасидан Жиноят кодекси 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми «л» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи Жиноят протсиссуал кодексининг 221-моддаси асосида ушланган ва вақтинча сақлаш хибсхонасига жойлаштирилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Фарғона вилояти Учкўприк туманида «куёв чақирди» зиёфатидаги маст ҳолда жанжал чиқарган куёвжўрани қайноға пичоқлагани, Қашқадарёда мусиқа ўқитувчиси маст ҳолда 62 ёшли эркакни пичоқлагани хабар берилганди. Шунингдек, Навоийда муқаддам 5 марта судланган эркак қўшнисини, Самарқандда эса амакиваччалардан бири иккинчисини ит сабаб пичоқлаганди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди