20:06 | 09.10.22 408

Навоийда ХТБ мансабдорлари компьютер учун ажратилган маблағларни талон-торож қилди

Улар иш қуввати паст бўлган тўпламни 585,2 млн сўмга қиммат нархда сотиб олган

Навоий вилоятида Халқ таълими бошқармаси мансабдорлари компьютер учун ажратилган маблағларни талон-торож қилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, вилояти ҳокимлиги томонидан тегишли фармойиш асосида вилоят Халқ таълими бошқармасига маҳаллий буджет маблағлари ҳисобидан қиймати 2,6 миллиард сўмлик жами 822 дона компьютер жамланмалари сотиб олинган.

Лекин шартномада компьютерларнинг процессорларига ўрнатилган тезкор хотираси сиғими «ДДР4» деб кўрсатилган бўлсада, таъминотчи ташкилотлар «ДДР3» сиғимли тезкор хотира ўрнатилган жамланмаларни етказиб берган.

Агентлик ходимлари томонидан ҳолат ҳудудга чиқиб ўрганилган. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшларни ‘Бир миллион дастурчи’ лойиҳаси доирасида ўқитиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 716-сонли қарорига асосан Навоий вилоятидаги 78 та мактабга 7,6 миллиард сўмга компьютер сотиб олиш кўзда тутилган ва уларга аниқ техник талаблар қўйилган.

Унга кўра, Халқ таълими бошқармасига «C.C» МЧЖ ва «М.Б» масъулияти чекланган жамиятларидан (МЧЖ) қиймати 2,6 миллиард сўмлик 822 дона компьютер жамланмалари сотиб олинган. Шундан, 1,1 миллиард сўмлик компьютерлар тендер савдолари орқали ҳамда 1,4 миллиард сўмлик компьютерлар комиссия тартибида энг яхши таклиф сифатида баҳоланиб, юқоридаги МЧЖлардан харид қилинган.

Шунингдек, тўпланган ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун Бош прокуратурасига юборилган. Бу бўйича ўтказилган экспертиза хулосасига кўра, вилоят ХТБ мансабдор шахслари томонидан харид қилинган 822 дона компьютер жамланмалари жами 585,2 миллион сўмга қиммат нархда харид қилиниб, буджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилояти бошқармаси томонидан вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳамда «C.C» МЧЖ ва «М.Б» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди ва 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ «Бухоро нефть база» мансабдорлари 8,5 млрд сўмни талон-торож қилгани, Андижонда банк ходимлари 111 млн сўмни талон-торож қилгани аниқлангани, Тошкент вилоятида 2 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилингани, Қашқадарёда 1,1 млрд сўмлик сув қувурлари ўзлаштирилгани тўғрисида хабар берилганди.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 409
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 248
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 945
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 455
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 410
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 459