Навоийдаги колонияда маҳкум ваҳшийларча ўлдирилгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда 9 октябрь куни «Навоий шаҳар бешинчи минтақавий ҳудуд 4-сон жазони ижро этиш колониясида маҳкум ваҳшийларча ўлдирилди» номли хабар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан баёнот берди.

Аниқланишича, маҳкум М.О 2022 йил 7 октябрь куни соат тахминан 01:35 ларда колония интизомий бўлинмасининг 2-ҳужрасида ўзининг кийимидан арқон ясаб, кроват темирига ўзини осиб, жонига қасд қилган.

Маҳкум М.О мазкур жиноят иши бўйича 2018 йил 30 июлда жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди томонидан Жиноят кодексининг 25 (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш), 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «л» банди, 60, 61-моддалари билан айбдор деб топилиб, 15 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Бундан ташқари Жиноят кодексининг бир нечта моддалари билан муқаддам 4 маротаба судланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Аввалроқ Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 23 ёшли спортчи йигитнинг жасади сувдан топилгани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берганди. Вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси эса йигитнинг спортчи эмаслиги маълум қилган.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади