Ўзбекистон ва АҚШ олимлари янги пахта навини яратди

Ўзбекистон ва АҚШ олимлари вилт касаллигига чидамли янги пахта навини яратди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, сўнгги йигирма йилда Калифорния ва Ўзбекистон далаларида ғўза вилт касаллигига учраши, унинг натижасида ўсимлик қуриб қолиши ҳолатлари кўп кузатилмоқда. Бу муаммони ҳал қилиш, ғўза етиштираётган фермерларга кўмак бериш мақсадида америкалик ва ўзбекистонлик олимлар биргаликда тадқиқот ишларини олиб боряпти.

«Ўзбекистонлик олимлар ва АҚШ тадқиқотчилари касалликка чидамли навларни аниқлаб, уларни чатиштириш орқали вилтга чидамли пахта навини яратишга эришди. Бизнинг ҳаракатларимиз зое кетмади, дея қувонч билан айта оламан», — дейди АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг генетик-тадқиқотчиси Маурисио Уллоа.

Мазкур тадқиқотларда Ўзбекистон ФА Геномика ва биоинформатика маркази олимлари иштирок этмоқда ва бу тадқиқотлар Америка ўсимликшунослик жамиятининг Journal of Plant Registrations илмий нашрида чоп этилган.

Тадқиқотчилар Ўзбекистонда ва АҚШда етиштириладиган замбуруғларга чидамли навларни чатиштириш орқали пахтанинг янги линиялар гермплазмасини яратди. Гермплазма яна генетик ресурс ҳам деб аталади, ва у селекционерларга қишлоқ хўжалик экинлари навларини кенгайтиришга ёрдам беради.

Таъкидланишича, учта янги линия — PSSJ-FRP01, PSSJ-FRP02 и PSSJ-FRP03 — вилт касаллигига чидамлилигини намоён этди. Уларнинг ҳар бири турли характеристикаларга эга бўлишига қарамай, касалликка чидамлилиги ва тола сифатининг яхшилиги билан ажралиб туради.

Маълумот учун, вилт замбуруғи одатда ўсимликнинг илдизига зарар етказиб, пояси ва баргларини қуритади, ҳосилни нобуд қилади.

Аввалроқ олимлар коронавируснинг «дельта» штаммига қарши энг самарали вакцинани аниқлаганди.

Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди