Қобул университетида Радио ва телевидение факультети қизлар учун ёпилди

Афғонистон пойтахтидаги Қобул университетида Радио ва телевидение йўналиши қизлар учун ёпилди. Бу ҳақда «Sputnik Афғонистон» хабар берди.

Қайд этилишича, Журналистика ва жамоатчилик билан алоқалар факультетида 30 нафар абитуриент учун фақат битта таълим йўналиши, «Мулоқотшунослик» (Коммуникацион тадқиқотлар)да квоталар ажратилган. Эндиликда мазкур факультетдаги «Радио ва телевидение» деб номланган йўналиш қизлар учун фаолиятини якунлаган.

Қуйидаги жадвалда Кобул политехника университетидаги вазият келтирилган.

Фото: «Sputnik Афғонистон»

Унга кўра, Кимё саноати факультетида «Технология муҳандиси, нефть-кимё саноати» йўналиши бўйича адолатли жинсий тафовуд учун 60 та ўрин мавжуд. Аввалроқ Толибон бу соҳага аёлларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлаган.

Толибон томонидан хотин-қизларга таъқиқланган таълим йўналишлари:

  • Қишлоқ хўжалиги;
  • Ветеринария;
  • Нефть ва газ муҳандислиги;
  • Кон саноати;
  • Геология.

Афғон хотин-қизлари ҳозирда таълим олиши мумкин бўлган йўналишлар:

  • Педагогика;
  • Тиббиёт;
  • Гуманитар фанлар;
  • Ислом ҳуқуқи.

Аввалроқ Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган «Толибон» ҳаракати қизларга бир шарт билан университетда ўқишга рухсат берганди. Шунингдек, ҳаракат олийгоҳларда ўқувчи аёлларга оид буйруқ чиқарган.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото