«Қрим кўпригидаги портлаш Украина махсус хизматлари томонидан уюштирилган» — The New York Times

Қрим кўпригидаги портлаш Украина махсус хизматлари томонидан уюштирилган, деб ёзади The New York Times.

Фото: The New York Times

Қайд этилишича, бу ҳақда журналистларга исмини ошкор қилмаслик шарти билан украиналик юқори мартабали амалдор маълум қилиган. У махсус хизматлар кўприк устида кетаётган юк машинасига бомба қўйганини тасдиқлаган.

Аммо Украина расмийлари ҳам, махсус хизматлари ҳам Қрим кўпригидаги портлаш учун жавобгарликни бевосита ўз зиммасига олмаган.

«Шанба кунги портлаш Қрим ярим оролини Россия билан боғлайдиган ягона кўприкнинг икки қисмини жиддий шкастлади, бу эса Украина жанубида жанг қилаётган рус қўшинлари учун энг муҳим таъминот линиясини бузди ва жанг майдонида доимий йўқотишларга дуч келаётган Кремлга шармандали зарба берди», — дейилган хабарда.

Фото: The New York Times

Аввалроқ Керч бўғози устидан ўтган Қрим кўпригида 8-октябрь, шанба куни кучли портлаш содир бўлгани хабар қилинганди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлган. «Булар, эҳтимол, портлаган юк машинаси ёнида бўлган енгил автомобиль йўловчиларидир», дейилган қўмита баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, портлаш сабаб Қрим кўприги бўйлаб ҳаракат тўхтатилгани маълум қилинганди. «Росморречфлот» матбуот хизмати эса Керч бўғози орқали кемалар ҳаракати тўхтатилмаганини билдирган.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди