Тошкентда 4 та машина иштирокида автоҳалокат содир бўлди — видео
Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида 4 та машина иштирокида автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2022 йил 09 октябрь куни соат 20:30 ларда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси 79 уй қаршисида автоҳалокат бўлган. ЙТҲ «Lacetti», 2 та «Nexia 3», «BMW» машиналари ўртасида содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида «Nexia 3»нинг 30 ёшли ҳайдовчиси ва йўловчиси олган тан жароҳати билан воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши кузгатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.