Ёқутистонда урушга сафарбар қилинган эркак деразадан йиқилиб ҳалок бўлди
Ёқутистонда урушга сафарбар қилинган эркак иккинчи қават деразасидан йиқилиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Қайд этилишича, 9 октябрь куни қисман сафарбар қилинган ёқутистонлик эркак бошқалар қатори ҳарбий қисмга жўнатишни кутаётган вақтда бинонинг иккинчи қаватидан кўрпа-тўшакдан ясалган арқон ёрдамида пастга тушаётиб, йиқилиб ҳалок бўлган.
«Ҳа, тунда бахтсиз ҳодиса юз берди. Йиғилиш пунктида бир киши деразадан йиқилиб йиқилиб ҳалок бўлган. Тафсилотлар аниқланмоқдаб процессуал текширув бошланган», — дейилади манбада.
Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилганди. Шундан сўнг мудофаа вазири Сергей Шойгу сафарбарликка кимлар жалб қилиниши ҳақида маълумот бериб, уларнинг сони 300 мингга етишини билдирди. Шу куни кечаси Россия бўйлаб сафарбарликка қарши ўтказилган акцияларда 1,4 мингдан ортиқ одам ушланган.