Зарафшон дарёсида қарийб 3 млрд сўмлик балиқлар нобуд бўлди

Навоий вилояти ҳудудидан оқиб ўтган Зарафшон дарёси атрофида 4 сентябрь куни 829 дона балиқлар нобуд бўлгани аниқланганди. Ҳолат юзасидан вилоят Прокуратураси расмий баёнот берди.

Фото: Навоий вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, 4-5 сентябрь кунлари «Навоиязот» акциядорлик жамиятига қарашли 1-ташланмаси (267-сонли қудуқ) орқали Зарафшон дарёсига меъёридан ортиқ даражада ифлосланган сувлар оқизилаётганлиги оқибатида дарёдаги 2 миллиард 613 миллион 510 минг сўмлик жами 4204 дона турли хилдаги балиқлар нобуд бўлган.

Фото: Навоий вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати

Шунингдек, ҳолат юзасидан 8 октябрь куни Навоий вилоят Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 196-моддаси (Атроф табиий муҳитни ифлослантириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ва вилояти прокуратураси органлари томонидан тергов жараёни назоратга олингани маълум қилинган.

Аввалроқ Намангандаги Варзик сув омборида балиқлар номаълум сабабга кўра нобуд бўлаётгани ҳақида хабар қилинганди. Баҳор фаслида қишлоқ хўжалик экинларини суғориш мақсадида омбордан кўп миқдорда сув чиқарилгани сабабли унинг сатҳи камайиб, сув омборида балиқлар кислород етишмовчилигидан нобуд бўлган. Шунингдек, Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилганди.

Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Янгиликлар13:16 | 30.11.22
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times