Киев марказида портлашлар юз берди — видео

Бугун, 10 октябрь куни соат 08:15 да Киевнинг қатор ҳудудларида портлашлар содир бўлди. Киев мери Виталий Кличконнинг маълум қилишича, Шевченко туманида портлаш амалга оширилган.

Фото: RTVI

«Барча хизматлар ҳодиса жойига йўл олган. Батафсил маълумот берилади», — деб ёзади Кличко.

Маълумотларга кўра, Киевнинг турли ҳудудларига содир бўлган портлашлар оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар бор.

«Украинская Правда ўз мухбирларига таяниб, камида иккита портлаш ҳақида хабар бермоқда. Meduza шаҳарда ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ишлаётганини маълум қилди.


Украина ички ишлар вазири маслаҳатчиси Ростислав Смирновга кўра, Киевнинг Шевченко туманида ракета зарбаси оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, яна 24 нафар тинч аҳоли вакили яраланган.

«Тўлақонли урушнинг 229-куни. Бугун бизга ҳужум қилиб, ер юзидан йўқ қилиб ташлашмоқчи. Бутунлай. Запорожьедаги уйида ухлаётган одамларимиз ўлдирилди. Днепр ва Киевда ишга кетаётганлар йўқ қилинди.

Бутун Украина бўйлаб ҳаво треговаси тинмаяпти. Ракеталар келиб урилган. Афсуски, ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор. Илтимос қиламан: пана жойга беркининг. Ўзингиз ва яқинларингизни асранг. Бардам ва кучли бўламиз», — деб ёзади Украина президенти Зеленский ўзининг Telegram каналига.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди