Киев метроси ҳаракати тўхтатилди. Барча станциялар бошпана вазифасини бажаради

Киевнинг қатор ҳудудларида портлашлар содир бўлаётгани тўғрисида хабар берилганди. Украина пойтахти мериясининг маълум қилишича, Киев метросининг «қизил йўналиши» бўйича поездлар ҳаракати тўхтатилган.

Фото: «Информатор»

Қайд этилишича, барча ер ости станциялардан бошпана сифатида фойдаланилади. «‘Театралнийʼ — ‘Золотие Ворота’ ўтиш қисми ёпилади», — дейилади хабарда.

Украина ички ишлар вазири маслаҳатчиси Ростислав Смирновга кўра, Киевнинг Шевченко туманида ракета зарбаси оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, яна 24 нафар тинч аҳоли вакили яраланган.

«Тўлақонли урушнинг 229-куни. Бугун бизга ҳужум қилиб, ер юзидан йўқ қилиб ташлашмоқчи. Бутунлай. Запорожьедаги уйида ухлаётган одамларимиз ўлдирилди. Днепр ва Киевда ишга кетаётганлар йўқ қилинди.

Бутун Украина бўйлаб ҳаво треговаси тинмаяпти. Ракеталар келиб урилган. Афсуски, ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор. Илтимос қиламан: пана жойга беркининг. Ўзингиз ва яқинларингизни асранг. Бардам ва кучли бўламиз», — деб ёзади Украина президенти Зеленский ўзининг Telegram каналига.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди