«Кун оғир бошланди. Террорчиларга дуч келдик» — Зеленский Украина шаҳарларининг ўққа тутилиши ҳақида

Президент Владимир Зеленский 10 октябрь эрталабдан Украинанинг қатор шаҳарлари ўққа тутилгани юзасидан мамлакат фуқароларига видеомурожаат йўллади. Кадрлардан кўриш мумкинки, у Киев марказидаги Банкова кўчасида ёзилган.

Кадр: YouTube

«Кун оғир бошланди. Террорчиларга дуч келдик. Эрон ‘Шахид’ларининг ўнлаб ракеталари. Уларнинг нишони иккита. Бутун мамлакатдаги энергообъектлар. Киевщина ва Хмельнитчина, Львов ва Днепр, Винница, Франковщина, Запорожье, Сумщина, Харьковщина, Житормирщина, Кировоградщина, Юг. Улар ваҳима ва тартибсизликка интилмоқда, бизнинг энерготизимимизни йўқ қилмоқчи. Улардан умид йўқ.

Иккинчи нишон — инсонлар. Кўпроқ зарар етказиш учун айнан шу вақт ва шундай нишонлар танланган. Бугун пана жойда қолинглар. Хавфсизлик қоидаларида доим риоя қилинган. Ва шуни унутмангки, Украина бу душман пайдо бўлишидан олдин ҳам бўлган, ундан кейин ҳам бўлади», — дейди Зеленский.

Украина шаҳарларига ракета зарбалари Керч бўғозидан ўтган Қрим кўприги портлатилганидан икки кун ўтиб бошланди. Россия президенти Владимир Путин содир бўлгани воқеани теракт деб атаб, унда Украинани айблаганди. Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари Дмитрий Медведев портлашга қарши Россиянинг жавоби фақат «террорчиларни тўғридан-тўғри йўқ қилиш» эканини маълум қилган.

Аввалроқ Киев метроси ҳаракати тўхтатилгани, барча станциялар бошпана вазифасини бажариши тўғрисида хабар берилганди.

Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди