Медведев Қрим кўпригининг портлатилишига «террорчиларни йўқ қилиш» орқали жавоб қайтаришга чақирди

Қрим кўпригининг портлатилиши бўйича Россия жавоби фақатгина «террочиларни тўғридан-тўғри йўқ қилиш» бўлиши мумкин. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Дмитрий Медведев «Комсомольская Правда» радиосига берган интервьюсида маълум қилди.

Фото: «Vesti.ru»

Медведевнинг ҳисоблашича, кўприк портлатилишини Украина буюртма қилган ва амалга оширган.

«Бу Киевнинг криминал режими томонидан уюштирилган террочилик акти ва қўпорувчиликдир. Шубҳа йўқ ва бўлмаган ҳам. Барча ҳисобот ва хулосалар қилинган. Россиянинг ушбу жиноятга жавоби фақатгина террорчиларни тўғридан-тўғри яксон этиш бўлиши мумкин», — деган у.

Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосарининг сўзларига кўра, бундай жавоб «бутун дунёда қабул қилинган» ва «Россия фуқаролари ҳам буни кутмоқда».

Бундан ташқари, Медведев ўз интервьюсида Россиядаги сафарбарликка ҳам изоҳ берган. «Сафарбарлик 80 йилдан ортиқ бундай ҳолат бўлмаган мамлакатда ўтиши керак бўлганидек кечмоқда. Ҳақиқий ватанпарварлик бор, одамларнинг ҳиссиётлари бор, стандарт бепарволик бор», — дея таъкидлайди Россия собиқ президенти.

Эслатиб ўтамиз, Керч бўғози устидан ўтган Қрим кўпригида 8-октябрь, шанба куни кучли портлаш содир бўлгани хабар қилинганди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлган. Портлаш сабаб кўприк бўйлаб ҳаракат тўхтатилган.

Бугун, 10 октябрь куни эса Керч бўғозидан ўтган Қрим кўприги портлатилганидан икки кун ўтиб Украина шаҳарларига ракета зарбалари бошланди. Киев метроси ҳаракати тўхтатилган, барча станциялар бошпана вазифасини бажариши киришган.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди