Ўзбекистон ИИВ тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди

Ўзбекистон ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти хабар берди.

Унга кўра, ИИВ Академияси магистратура битирувчиси (1-даража) подполковник Ғуломжон Эшимбетов Қорақалпоғистон ички ишлар вазирининг ўринбосари — маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фото: ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти

ИИВ Академияси магистратура битирувчиси (1-даража) подполковник Қаҳрамон Шерматов Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фото: ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти

Подполковник Шерзод Шадиев Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — маънавий-маърифий ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Шадиев Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари — Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Фото: ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти

Подполковник Баҳром Хидиров Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Хидиров Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Фото: ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти

ИИВ Академияси магистратура битирувчиси (1-даража) подполковник Мурод Болтаев Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари — жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фото: ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти

ИИВ Академияси магистратура битирувчиси (1-даража) подполковник Акбар Юсупов Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари — маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фото: ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти

Аввалроқ Шавкатжон Раҳимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан бош прокурорнинг ўринбосари лавозимидан озод этилганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан бир қатор туман ҳокимлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовга жарима интизомий жазо чораси қўлланилгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Янгиликлар11:15 | 26.11.22
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди