Ўзбекистонда 9 ойда қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди

Ўзбекистонда 2022 йилнинг ўтган 9 ойида 34 464 та никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, шундан ҳар минг нафар аҳолига тўғри келадиган никоҳдан ажралишлар сони 1,4 промиллени ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида никоҳдан ажралишлар сони бўйича энг кўп Тошкент шаҳри (4433 та) ва Фарғона вилоятида (3979 та) қайд этилган. Ҳар минг нафар аҳолига тўғри келадиган никоҳдан ажралишлар сони бўйича Тошкент шаҳри (2 промилле) ва Сирдарё вилояти (2,0 промилле) энг юқори натижа қайд этган.

Ҳудудлар кесимида никоҳдан ажралиш ҳолатлари сони:

  • Қорақалпоғистон — 1554 та
  • Андижон вилояти — 3673 та
  • Бухоро вилояти — 1986 та
  • Жиззах вилояти — 1231 та
  • Қашқадарё вилояти — 2731 та
  • Навоий вилояти — 1060 та
  • Наманган вилояти — 3250 та
  • Самарқанд вилояти — 3799 та
  • Сурхондарё вилояти — 2075 та
  • Сирдарё вилояти — 1337 та
  • Тошкент вилояти — 3845 та
  • Фарғона вилояти — 3979 та
  • Хоразм вилояти — 1511 та
  • Тошкент шаҳри — 4433 та

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда июль ва август ойида қанча никоҳ қайд этилгани ҳақида хабар қилинганди. Шунингдек, 6 ойда келиннинг ёши куёвникидан катта бўлган қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинганди. Ўзбекистонда яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланиши мумкинлиги айтилган.

Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди