Ўзбекистондаги мактаблар рейтинги қайси кўрсатгичлар асосида тузилгани очиқланди

Ўзбекистондаги мактаблар рейтинги қайси кўрсатгичлар асосида тузилгани маълум бўлди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.

Қайд этилишича, рейтинг Ҳукуматнинг 3 июндаги 345-сонли қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисида»ги низомга асосан амалга оширилган.

Кадр: Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати

Бунда Финляндия, АҚШ, Жанубий Корея, Россия, Япония, Эстония, Цингапур, Голландия каби давлатларининг илғор тажрибасига мувофиқ тўртта муҳим йўналишда 8 та индикатор бўйича таълим сифатига баҳо берилади:

  • 11-синф битирувчилари томонидан Олий таълим муассасаларига (ОТМ) киришда тўплаган ўртача баллари (бунда битирувчи ОТМга киргани ёки кирмагани аҳамиятсиз) – 10 балл;
  • ОТМга ўқишга кирганлар салмоғи – 10 балл; (Давлат ОТМ билан бирга Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий ОТМнинг филиаллари ҳамда хусусий ОТМ, дунёнинг нуфузли 1000 талигига кирувчи ОТМ хам инобатга олинган)
  • Ўқувчиларининг чет тилини билиш даражаси – 10 балл;
  • Ўқитувчиларнинг чет тилини билиш даражаси – 10 балл;
  • 11-синф битирувчиларининг бандлиги – 10 балл;
  • Ўқувчилар ўртасида содир этилган жиноятлар улуши (Бош прокуратура маълумоти асосида) – 10 балл;
  • Педагогларнинг сифати (салоҳияти) – 20 балл (амалдаги малака тоифа сертификатлари асосида);
  • Мактаблар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ўқув-тарбиявий муҳитни қўллаб-қувватлаш учун туман (шаҳар) маҳаллий буджетининг орттирилган маблағлари ҳисобидан қилинган қўшимча харажатлар ҳажми (Молия вазирлиги маълумоти асосида) – 10 балл;
  • Таълим муассасасида маънавий-маърифий ва ўқув тарбиявий муҳит ( Президент илгари сурган беш ташаббус доирасида қилинган ишлар асосида) каби кўрсаткичлар инобатга олинади – 10 балл (халқаро ва республика танловларининг фақат 1-2-3 ўринлари инобатга олинган) ;
  • Рейтингни аниқлаш фақатгина Таълим инспекцияси томонидан эмас, Ҳукумат қарорига асосан, тегишлилиги бўйича Бош прокуратура, Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида шакллантирилади ҳамда маълумотлар низомга кўра 5 йил архивда сақланади.

Шунингдек, Президент топшириғига кўра мактаблар рейтинги аввало ҳокимлар ҳамда уларнинг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолиятини баҳолашни ҳам кўзда тутиши таъкидланган.

Хусусан, Президент фармони (ПФ-6108-сон, 06.11.2020)га кўра, рейтингда юқори ўринларни эгаллаган мактабларнинг педагоглари, директорлари, халқ таълими бўлими мудирлари ва методистлари рағбатлантирилади.

Кадр: Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати

Шу билан бирга, рейтинг натижаларини таҳлил қилиш асосида соғлом рақобат муҳитни шакллантириш, муассасаларда таълим сифатини кўтариш, ўқитувчиларнинг билим даражасини ва педагогик маҳоратини ошириш, умумтаълим муассасалари фаолиятидаги очиқлик ва шаффофлик даражасини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва камчиликларни бартараф қилиш бўйича барча имкониятлар ишга солиниши айтилган

Таълим инспекцияси мактаблар рейтинги натижаларини, уни аниқлаш бўйича қўлланилган кўрсаткичларни кенг жамоатчилик, шу жумладан, журналист, блогерлар, таълим соҳаси мутахассислари ва бошқалар билан очиқ муҳокама қилишга тайёр эканлигини маълум қилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда мактаблар рейтингини аниқлаш тартиби белгилангани ҳақида хабар берилагнди. Шунингдек, Ўзбекистонда ҳокимлар фаолиятини мактаблар рейтинги орқали баҳолаш йўлга қўйилиши ва Ўзбекистоннинг қатор халқаро рейтинглардаги ўрни яхшилангани хабар қилинганди.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди