Ўзбекистонга қарийб ярим млрд сўмлик пиротхеника воситалари олиб кирилишининг олди олинди

Тошкентда Isuzu юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, юкхонада жами қиймати 433 миллион сўмлик пиротехника воситалари борлиги аниқланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси тезкор тузилмалари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги Isuzu юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилган.

Натижада юкхонадаги кетмон дасталари ортига яширилган қоғоз қутиларда 5 турдаги 77 272 дона пиротехника воситаси борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, хорижда ишлаб чиқарилган, аммо сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган мазкур салют ва петардаларнинг жами қиймати 433 миллион сўмни ташкил қилмоқда.

Рақамларга кўра, 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида республика божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи турли идоралар билан ҳамкорликда аниқланган 27 та қонунбузилиш ҳолатида қиймати 652 миллион 80 минг сўмлик 109 минг 168 дона пиротехника воситасининг ноқонуний олиб ўтилишининг олди олинди.

Бундан ташқари юқоридаги ҳолатда юкхонада муқаддам ноқонуний равишда олиб кирилган 28 640 дона лекопластир ва термометр, 41 488 дона шахсий гигиена ва парфюмерия воситаси ҳам борлиги аниқланди.

Шундай қилиб, мазкур ҳолатда тўхтатиб қолинган товарларнинг умумий қиймати салкам 696 миллион сўмни ташкил қилмоқда.

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар9:06 | 6.12.22
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео