Қирғизистонлик депутатлар Ўзбекистон билан чегара масаласини муҳокама қилади

Қирғизистон депутатлари Ўзбекистон билан чегара масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақда қирғизистонлик депутат Элвира Сурабалдиевага таяниб, «Sputnik Кыргызстан» хабар берди.

Фото: Sputnik

Қайд этилишича, 10-октабрь куни соат 11:00 да Қирғизистон Жогорку Кенгеши қўмитаси қирғиз—ўзбек чегарасини делимитация қилиш масаласини кўриб чиқишни бошлайди.

Мазкур масала Халқаро муносабатлар, ҳимоя, хавфсизлик ва миграция қўмитасининг навбатдаги йиғилиши доирасида кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдулла Арипов Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашгани ҳақида хабар берилганди. Томонлар Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилган. Шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон томонлари чегара бўйича қўшма протокол имзолаган.

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров Боткен вилояти маъмурий-ҳудудий бирликларини тиклаш ва ривожлантириш давлат комиссиясининг йиғилишида Ўзбекистон билан чегара масаласини тинч йўл билан ҳал этилишини айтган эди.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди