Россия ТИВ Ғарбни Украинага узоқ масофага учувчи қуроллар етказиб бермасликка чақирди

Россия Ғарбни Киевга узоқ масофага учувчи қуроллар етказиб бериш оқибатлари ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда «Известия» маълум қилди.

Фото: Commons.wikimedia.org

Қайд этилишича, 9 октябрь куни Ташқи ишлар вазирлиги Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги иккинчи департаменти директори Полишчук: Ғарбнинг Киевга узоқ масофали қуролларни етказиб бериш Россия учун қизил чизиққа айланишини айтган.

«Қизил чизиқларга келсак, биз уларни аллақачон белгилаб олдик. Бу, биринчи навбатда, Киевга узоқ масофали ёки ундан кучлироқ қуролларни етказиб беришдир. АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг Украина режимини қурол-яроғ билан таъминлаётган ҳаракатларига жавоб бериш бўйича аниқ чоралар мавжуд вазиятни чуқур таҳлил қилиш натижаларига кўра белгиланади», — деган у.

Полишчук Россияда уларни амалга ошириш учун етарли воситалар мавжудлигига эътибор қаратган.

МГИМО Ҳарбий-сиёсий тадқиқотлар маркази эксперти Владимир Коровинга кўра, NASAMS етказиб бериш НАТОнинг Россия билан тўқнашувда бевосита иштирок этишидан далолат беради, чунки Шимолий Атлантика альянсининг орбитал сунъий йўлдошларисиз бундай ҳаво мудофаа тизимларидан фойдаланган ҳолда ҳарбий операцияларни амалга ошириш мумкин эмас.

7 октябрь куни Россиянинг Лондондаги элчихонаси Ғарб давлатлари расмийлари Киевнинг ўлдирадиган қуролларни помпалаши натижасида ортиб бораётган таҳдидларни тан олишдан бош тортаётганини маълум қилди. Элчихона Британия ҳукумати ва унинг НАТОдаги иттифоқчиларига мурожаат қилиб, Украина қўшинлари эҳтиёжлари учун Ғарб қуролларини етказиб беришни тўхтатишга чақирган. Дипломатик миссиянинг таъкидлашича, бу минтақавий ва глобал хавфсизлик учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

5 октябрь куни ҳарбий хавфсизлик ва қурол назорати бўйича Венада бўлиб ўтган музокараларда Россия делегацияси раҳбари Константин Гаврилов ҳам Вашингтонни Киевга узоқ масофага мўлжалланган қуроллар етказиб берилиши Россиянинг адекват жавобини келтириб чиқариши ҳақида огоҳлантирган.

Аввалроқ Байден Путинни Украинада ядро қуролидан фойдаланмаслик ҳақида огоҳлантирганди. Шунингдек, Американинг истеъфодаги бригада генерали Кевин Раян Путин ноиложликдан Украинада ядро қуролидан фойдаланиши мумкинлигини айтганди. Россия президенти ядро урушида ғолиб бўлиши мумкин эмаслигини маълум қилганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади